ЭЪЛОН: Бухоро Марказий деҳқон бозори акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
07 июн 2024

Э Ъ Л О Н - “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамияти акциядорлари Д И Қ Қ А Т И Г А!
“Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг 2023 молиявий-хўжалик йили якуни бўйича навбатдаги ҳисобот умумий йиғилиши 2024 йил 26 июн куни соат 15.00 да корхонанинг мажлислар залида ўтқазилади.
Йиғилишга иштирок этувчи акциядорларни рўйхатга олиш 2024 йил 26 июн куни соат 14.00 да бошланади ва Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийси акциядорлик жамияти томонидан шакллантирилган реестр асосида тузилади.
Йиғилиш кун тартиби:
1. “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишнинг саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акиядорлик жамияти Кузатув кенгашининг ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш.
4. “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг 2023 йил молия-хўжалик фаолияти якуни ҳамда бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан жамият бошқарув органинг ҳисоботини тасдиқлаш.
5. “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг 2023 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг “Мустақил аудиторлик хулоса”сини тасдиқлаш.
6. “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг 2023 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш.
7. “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг 2023 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдорини, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.
8. “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг 2024 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
9. “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг 2024 йил фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
10. “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
11. “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;
12. “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги ички Низомларини тасдиқлаш;
13. “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
Акциядорлар реестрини ёпиш туғрисида қарор қабул қилган орган: Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг 2024 йил 05 июн даги навбатдаги мажлис қарори.
Акциядорлардан навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишига фуқаролик паспорти, вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан қатнашиш шартлигини ва йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан тайёрланган ҳисоботлар, маълумот ва материаллар билан танишиш учун жамият бошқарув органига мурожаат этишлари сўралади.
Мурожаат учун телефон/мобл.: (90) 711 07 45
Жамият Кузатув кенгаши